Учта илмий марказ билан меморандум имзоланди

Учта илмий марказ билан меморандум имзоланди
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида ўтказилган маърифий тадбир доирасида яна бир аҳамиятли маросим бўлиб ўтди. Давра суҳбати якунида Имом Бухорий, Имом Мотуридий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари ҳамда “Муфтий Бобохоновлар” жамғармаси ўртасида Англашув меморандумлари имзоланди. Мазкур келишувлар аждодларимизнинг бой илмий-маънавий меросини биргаликда ўрганиш, уни илмий асосда тадқиқ этиш ҳамда соғлом эътиқод ва бағрикенглик ғояларини кенг […]
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида ўтказилган маърифий тадбир доирасида яна бир аҳамиятли маросим бўлиб ўтди.
Давра суҳбати якунида Имом Бухорий, Имом Мотуридий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари ҳамда “Муфтий Бобохоновлар” жамғармаси ўртасида Англашув меморандумлари имзоланди.
Мазкур келишувлар аждодларимизнинг бой илмий-маънавий меросини биргаликда ўрганиш, уни илмий асосда тадқиқ этиш ҳамда соғлом эътиқод ва бағрикенглик ғояларини кенг тарғиб қилишда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишга хизмат қилади.
Фоторепортаж
Тадбирдан фоторепортаж.


