Малайзия Қироличаси иштирокида халқаро конференция бўлиб ўтди

Малайзия Қироличаси иштирокида халқаро конференция бўлиб ўтди
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Ислом цивилизациясида илмий анъана: манбалар, долзарб масалалар ва салоҳият” мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди. Дастурнинг алоҳида қисми сифатида Малайзия Қироличаси Олий Ҳазратлари Раджа Зарит Софиянинг расмий мурожаати тингланди. Конференцияда давлат идоралари вакиллари, олий таълим муассасалари раҳбарлари, илмий-тадқиқот марказлари, олимлар, тадқиқотчилар, экспертлар, маънавий-маърифий доира вакиллари, жумладан “Муфтий Бобохоновлар” Фонди директори ўринбосари Нозимхон […]
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Ислом цивилизациясида илмий анъана: манбалар, долзарб масалалар ва салоҳият” мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди.
Дастурнинг алоҳида қисми сифатида Малайзия Қироличаси Олий Ҳазратлари Раджа Зарит Софиянинг расмий мурожаати тингланди.
Конференцияда давлат идоралари вакиллари, олий таълим муассасалари раҳбарлари, илмий-тадқиқот марказлари, олимлар, тадқиқотчилар, экспертлар, маънавий-маърифий доира вакиллари, жумладан “Муфтий Бобохоновлар” Фонди директори ўринбосари Нозимхон Абидов, шунингдек, турли мамлакатлардан ёш мутахассислар ва талабалардан иборат 300 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашди.
Конференция доирасида Малайзия технология университети ҳамда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси, Имом Мотуридий, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказлари ва Тошкент давлат шарқшунослик университети ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.
Малайзиянинг “Nasyrul Qur’an” марказида нашр этилган 20 000 нусха Қуръони карим “Вақф” хайрия жамоат фондига ҳадя қилинди ва Қиролича хонимга “Малайзия Ислом санъати музейи тўплами” китоб-альбоми тақдим этилди.
Тадбирлар “Дунё” ахборот агентлиги, Bernama TV, Radio Televisyen Malaysia ва бошқа ОАВларда кенг ёритилди.
Хорижий меҳмонлар ва иштирокчилар учун Ислом цивилизацияси маркази экспозициялари билан танишув ташкил этилди.
Шунингдек, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига — жаҳон цивилизациясининг дурдоналари ҳисобланган тарихий масканларга маданий-илмий сафарлар уюштирилади.
Фоторепортаж
Тадбирдан фоторепортаж.








