Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон
Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон
Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси (САДУМ) асосчиси ва биринчи раиси. Беш республиканинг биринчи муфтийси. Шариат уламоси, Нақшбандия тариқатининг йирик намоёндаси. Дин ва давлат арбоби.
Шайх Эшон Бобохон ҳазратлари 1858 йили Тошкентнинг Ҳазрати Имом даҳасида, таниқли диний арбоб Абдулмажидхон ибн Юнусхон хонадонида таваллуд топгпн У кишининг отаси ҳам бобоси ҳам замонасининг атоқли фақиҳ олимлари бўлишган ва кўп йиллар мобайнида Тошкентдаги Мўйи Муборак мадрасасида мударрислик қилишган Ёш Бобохон идк диний сабоқларини отаси Абдулмажидхондан олди. Сўнг таҳсилни амакиси Баходирхон махдумнинг илм халқасида давом эттирди. Эшон Бобохон онадан эрта ажралиб қолгани учун унинг тарбияси билан бобоси Юнусхўжа Эшон ибн Аюбхўжа Эшон шуғулланди Кейинчалик бола тарбиясини Бибисора аммаси ўз зиммасисага олди. 12 ёшда Эшон Бобохонни Бухородаги Мир Араб мадрасасига ўқишга жўнатади. У ерда машхур Икромча домладан илм ўргана бошлади. Эшон Бобохоннинг дунёқараши шаклланишида ва тасаввуфнинг Нақшбандия тариқатига киришида Икромча домланинг таъсири катта бўлган, дейишади.
Бухорога мадраса ишларини текширишга келган Тошкент қозиси МуҳиддинХожа боладаги илмга ташналик ва қизиқишни кўриб, уни шогирдликка олди ва Тошкентга қайтариб келди. Эшон Бобохон диний илмларни қунт билан ўргана бошлади, ўзини инти- зомли ва талабчан талаба сифатида кўрсатди ва тезда катта ютуқларга эришди. У устозининг тавсияси билан таҳсилни аввал Саройтош мадрасасида Охунжон охуннинг дарс ҳалқасида, кейинроқ «Кўкалдош» мадрасасида давом эттирди. Бу мадрасада ёш йигитча ўша даврнинг атоқли муфассири ва муҳаддиси Миён Малик Махзумий ва ливанлик машҳур муҳаддис Саъид Алий Зоҳирий Витрий Маданийлардан илм сирларини ўрганди. Кўп йиллар мобайнида Эшон Бобохонни синовдан ўтказиб юрган Муҳиддин Хожа ўқишни муваффақиятли тугатиб, етук фақиҳ бўлиб етишган шогирдига Яланғочдаги бир юз йигирма гектарли ерини сеп қилиб, қизи Тўхтахонни никоҳлаб берди.
Ўқишни тамомлаган ёш олим илк фаолиятини Тошкентда қозилик қилишдан бошлади. Кўп ўтмай етук илм соҳиби ва Тошкентнинг баобрў кишиларидан бирига куёв бўлган Эшон Бобохон «Тилла Шайх» масжидига имом-хатиб этиб тайинланади. Кейин бу вазифага «Мўйи муборак» мадрасасида мударрислик ҳам қўшилди. Ўн тўққизинчи аср охирига келиб ҳанафий мазҳабининг йирик фақиҳларидан бўлиб етишган Эшон Бобохон Тошкент фиқҳ илми уламолари сардорига айланди.
1896 йили учинчи фарзандини туғиш чоғида хотини Тўхтахон вафот этганидан кейин Эшон Бобохон Тошкентнинг энг бадавлат кишиларидан бири бўлмиш Сиддиқхўжанинг қизи Саломатхонга уйланади. Сиддиқхўжа қизига сеп қилиб отасидан қолган ис- ломий китоблардан иборат жуда бой кутубхонани тақдим этади. Эшон Бобохон 1912 йили қайнотаси ва биринчи хотинидан ўғли Камолхон билан илк ҳаж ибодатини адо этди, бу сафар 182 кун давом этди. 1924 йили бошланиб кетган даҳрийлик сиёсати туфайли деярли барча масжид ва мадрасалар ёпилди. Жуда кўп таниқли дин олимлари ва арбоблари қамоққа ташланди ёки сургун қилинди, бир қанчалари ўзга юртлардан бошпана топди. Қуръон ўқиш уёқда турсин, ҳатто Каломуллоҳни уйда сақлаш ҳам жиноятга айланди. Ана шундай таҳликали замонда Эшон Бобохон имомлик қилаётган «Тилла Шайх» масжиди Тошкент диний ҳаётининг марказига айланди. Бу ҳолат эса ҳукуматга ёқмаслиги аён эди. 1928 йили Бобохоновларнинг бутун мол-мулки мусодара қилинди. Эшон Бобохон катта ўғиллари билан бирмунча вақт яшириниб туришга мажбур бўлди, кичик фарзандларини мактабдан ҳайдашди.
1937 йилга келиб мамлакатда мусулмонларга нисбатан тазйиқ-таъқибларнинг янги тўлқини бошланиб кетди. Эшон Бобохон ва ўғли Зайниддинхон диний таълим берганликда айбланиб, қамоққа олинди. Бироз вақт ўтганидан кейин уни озод қилишди, аммо Зайниддинхон 1938 йили олис Бурятистондаги лагерда ҳалок бўлди. 1941 йили Эшон Бобохон яна қамоққа олинди, аммо айби йўқлиги учун тез орада унинг жиноий иши ёпилди.
Иккинчи жаҳон уруши қизғин паллага кирганида динга бўлган муносабат бирмунча яхшиланиб, даҳрийликдан чекиниш бошланди. Ўзгаришларни ҳис этган Эшон Бобохон 1943 йилнинг қишида Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонларига мурожаат қилиб, уларни бирлашишга чақирди Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши раиси Йўлдош Охунбобоев орқали Эшон Бобохон бир гуруҳ диний арбоблар билан минтақада мусулмонлар диний назорати (бошқармаси) ташкил этиш бўйича СССР ҳукумати билан музокаралар олиб боришди. Ўша йилнинг ёзида Эшон Бобохон бошчилигидаги ташаббус гуруҳи бу масалада СССР Олий Кенгаши Ҳайъатининг раиси М.И.Калининга расмий мурожаат билан чиқди. Орадан кўп ўтмай Ўрта Осиёда Ислом диний маркази очиш ҳақидаги ташаббус Москва томонидан маъқулланди ва Эшон Бобохоннинг 1928 йили мусодара қилинган Ҳазрати Имом даҳасидаги ҳовлиси марказ эҳтиёжи учун қайтариб берилди.
1943 йил июлида Эшон Бобохон Москвага чақиртирилди. Кремлда бўлган учрашувда СССР раҳбари Иосиф Сталин Эшон Бобохонга мусулмонлар қурултойини чақириш ва Тошкентда диний идора очишни таклиф қилди. Иосиф Сталин мусулмон жамоасининг биринчи даражали вазифаси улар томонидан немис-фашист босқинчиларига қарши курашда фаол ёрдам бериш эканини алоҳида таъкидлади.
Мусулмон уламоларининг биринчи қурултойи ўша йилнинг октябрида Эшон Бобохоннинг Тошкентдаги хонадонида бўлиб ўтди. Унда Ўрта Осиё ва Қозоғистон республикаларидан 160 делегат қатнашди. Қурултой Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний назоратини(бошқармасини) ташкил этишга қарор қилди. Унинг раислигига шайх Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон якдиллик билан сайланди. Айни пайтда унга беш республиканинг муфтийси унвони берилди. Янги бошқарма Эшон Бобохоннинг уйида жойлашди. Муфтий бошқарманинг янги ташкил топган кутубхонаси учун ўзи йиғиб юрган минг жилддан ортиқ китоб ва қўлёзмаларни ҳадя қилди.
Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусул- монлари диний бошқармаси зудлик билан жаҳон уруши фронтига ҳар то- монлама ёрдам кўрсатишга киришди. Биргина Ўзбекистон мусулмонлари Қизил Армия эҳтиёжи учун 1 млн 280 минг сўм пул, 117 минг сўмлик заём облигациялари, 93 тонна озиқ-овқат, 90 бош қорамол йиғиб, жўнатишди. Шунингдек, аскарлар учун кийимбош йиғиш, фронтчиларнинг оиласига ёрдам уюштириш ишлари ҳам ташкил этилди. Ўша йили СССР ҳукумати мусулмонлар кўп яшайдиган йирик шаҳарларда масжидлар очишга ижозат берди. Аммо янги очилаётган масжидларга имомлар етишмаслиги аён бўлиб қолди. Эшон Бобохон советлар ҳукумати билан олиб борган мураккабмузокаралардан кейин узоқ йиллар СССРдаги ягона Ислом диний билим юрти саналган Бухородаги Мир Араб мад расасини қайта очтиришга муваффақ бўлди. Урушдан кейин шайх Эшон Бобохон совет мусулмонларининг Ислом дунёси билан узилиб қолган алоқаларини тиклашда фаол иштирок этди. Муфтийнинг саъй-ҳаракатлари билан ҳар йилги ҳаж ибодатини адо этиш йўлга қўйилди. 1945 йили СССРнинг бир гуруҳ мусулмонлари Эшон Бобо- хон бошчилигида илк бор Макка ва Мадинага ҳаж қилиш учун боришди.
1955 йили муфтий Эшон Бобохон мусулмонлар учун табаррук ҳисоб- ланган Бароқхон мадрасасини уларнинг ўзларига қайтариб бериш масаласини ҳукумат олдига қўйди. Бунинг учун у мадраса биносида яшаб турган кўзи ожизлар учун ўз ерига ва шахсий маблағи ҳисобидан бошпана қурдириб берди. У 1957 йили илк бор Қуръони Карим нашр этилишининг ҳам ташаббускори бўлди.
Шайх Эшон Бобохон Аллоҳ таоло ато этган нодир фазилатлар эгаси, мусулмон умматининг ғам-ташвишла- рига ҳамиша камарбаста, дин равнақи учун тинмай саъй-ҳаракат қилувчи ажойиб инсон эди. У киши умрининг охиригача илм излашдан чарчамади, мусулмонларнинг ақида, фиқҳ, тафсир ёки ҳадис борасидаги савол- ларига жавоб топиш учун кўп китоб мутолаа қилар, диний нашрларнинг савиясини яхшилашга уринарди. У киши фиқҳда ҳанафийлик мазҳабини, тасаввуфда нақшбандийлик таълимотини ёйишда катта хизматлар қилди. Атоқли олим, юртимизнинг биринчи муфтийси, дин фидойиси ва гўзал хислатлар эгаси шайх Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон сўнгги нафасигача минтақа мусулмонларига муфтийлик қилди ва 1957 йил 5 июнда Тошкентда вафот этди. Республика ҳукумати қарорига биноан марҳум Ҳазрати Имом даҳасидаги Қаффол Шоший мақбарасига дафн этилди.