Шамсуддинхон Бобохонов
Шамсуддинхон Бобохонов
Тошкент шаҳрида 1937 йили Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон оиласида таваллуд топдилар. Ўрта мактабни аъло бахолар билан тугатади. Тошкент чет тиллар ин¬ститутида инглиз филологияси мутахассислигини эгаллайди. Шамсиддинхон собиқ СССР Фанлар академиясининг Шарқшунослик институ¬ти аспирантурасига киради.
1961 йилда Иттифоқ фанлар академиясининг Шарқшунослик институти аспиранти; 1962-1974 йилларда Иттифоқ Министрлар Совети ҳузуридаги Диний Кенгашнинг халқаро бўлими катта референти, 1962-1966 йилларда Ал-Азхар ислом университетида араб филологияси бўйича малака оширади; филология фанлари номзоди, 1974-1975 йилларда Тошкент Олий ислом институти (маъҳад) проректори, 1975-1982 йилларда ректори.
1982-1989 йилларда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари бошқармаси раиси, муфтий, собиқ Иттифоқ хукумати қошидаги Динний Кенгашнинг мусулмонлар ташкилотларининг халқаро бўлими раҳбари, 1983-1990 й.й. Жахон Тинчлик Кенгаши аъзоси, 1983-1990 й.й. Иттифоқ ва Ўзбекистон Тинчлик кўмиталари хайъат аъзоси, 1983-1990 й.й. Осиё ва Африка халқлари бирдамлик ташкилоти хайъат аъзоси, Иттифоқ ва Ўзбекистон Хориж давлатлар билан дўстона ва маданий алоқалар ўрнатиш ташкилоти хайъат аъзоси; 1985-2003 й.й. Иордания қироллик Ислом академиясининг ҳақиқий аъзоси; Халқаро Абу Али ибн Сино мукофоти совриндори. 1987 йилда СССРнинг “Халқлар дўстлиги” ордени билан мукофотланганлар.
1994-2003 й.й. Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси сифатида Миср Араб Республикасида, Саудия Арабистони Қироллигида, Қувайт Амирлигида, Иордания Хошимит Қироллигида, Бахрейн қироллигида, Жазоир Республикасида фаол хизмат юритган.
* * * * *
Ўзбекистон 1991 йил 1 сентябрда мустақил деб эълон қилинди. Мустақиллик шарофати билан диний қадриятларимиз, ҳаққоний тарихимиз тикланиб, халқимиз, миллатимиз ана шу тарих билан қуроллантирилмоқда.
VIII асрдан бошланган динимиз тарихи, ислом маърифатчи-ларининг фаолияти билан бирга ХХ асрда уч атоқли дин арбоблари халқимизнинг ўз дини ва маънавиятини, ору-номусини асраб қолиш йўлидаги узоқ давом этган мислсиз интилишларнинг раҳнамолари эдилар. Уларнинг ақл-заковати, узоқни кўра билиши туфайли ислом динининг ҳанафия мазҳаби ва нақшбандия тариқати мазмунан тикланди, кенг тарқалди. Муфтийлар дунёнинг 80 га яқин давлатлар мусулмонлари билан дўстона алоқа ўрнатиб келишган.
Бундай ноёб ва бебаҳо маънавий бойликни ҳар томонлама чуқур ўрганиш, унинг маъно-мазмунини фарзандларимизга етказиш масаласи барчамиз учун ҳам қарз, ҳам фарз бўлиши шарт, деб ҳисоблаб, “Муфтий Бобохоновлар жамғармаси” бу вазифани ўз зиммасига олди.