Babakhan Foundation
Sec Bottom Mockup
Абдулмажидхон Эшон ибн Юнусхон Эшон

Эшон Абдулмажидхон ибн Эшон Юнусхон Шоший

(1810—1895)

Қабртошдаги ёзув таржимаси: Бу марқади мунаввар “Мўйи-Муборак” мадрасаси мударриси ва “Тилла Шайх” масжиди жомеъи муассиси Эшон Абдулмажидхон ибн Эшон Юнусхон Шошийникидур. Таваллуд санаси: 1230-1315 ҳижрий, 1810-1895 мелодий йил

Шарқшунос олим  Нил ЯЛыкошин “Тошкент эшонлари”китобида ул зот ҳақида 1889 йилда ушбу маълумотларни келтирилади. Унда Cебзор даҳаси  Парчабоб маҳалласида истиқомат қилувчи мулла Эшон Абдулмажидхон ибн Эшон Юнусхон Шоший тўғриларида шундай баён этилган: “80 ёшда, Нақшбандия тариқатига кирган, ўқимишли мулла ҳисобланади, деҳқонлик билан шуғулланади, моддий таъминоти яхши. Унинг Тошкент шаҳридаги муридлари сони тўрт юз кишига боради. Эшон бухоролик устози (Соҳибзода номи билан танилган) Миён Ғуломқодирдан фотиҳа олган. Эшон ҳаммаси бўлиб, ўн бешта ўринбосар тарбиялаган. Уларнинг кўпчилиги Тошкентда яшайди: Имом Алихўжа эшон (Парчабоб маҳалласи), Сиддиқ қори (Ҳалимкўп маҳалласи), Ҳорунхўжа эшон (Работ маҳалласи), Жалилхўжа эшон. Эшон муридларининг аксарияти Тошкент вилоятидаги Занги Ота ва Қорамурутда ва Сайрам шаҳрида яшайди. Эшон Тошкент шаҳар қозиси Муҳиддин ҳожи билан қариндош бўлган. Эшоннинг тўнғич ўғли Муҳиддин ҳожининг қизига уйланган. Мулла Абдулмажидхон шаҳарнинг энг обрўли дин арбоби ҳисобланади. У ўз сулоласининг илдизлари Исломнинг илк фотиҳ-маърифатчиларига бориб туташувини тасдиқловчи ишончли шажарага эга, бу билан фахрланади. Эшон кўчмас мулклари ҳисобидан йилига 100 сўм солиқ тўлайди. Ҳар жума куни эрталаб Парчабобдаги масжидда намоз ўқилади, унда йигирма-ўттиз киши иштирок этади. Эшон Мўйи Муборак мадрасасининг мударриси (мудири) ҳисобланади”. Яқинда ёш тадқиқотчилар тарафидан фондимиз қўмагида янги “Шажараи Силисилаи Нақшбандийя” китоби нашр этилди  Унда Абдулмажидхон Маъсумий насабномаси ҳақида кенг ёритилган.

© 2019 - 2025 Babakhan Foundation Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.