Babakhan Foundation
Sec Bottom Mockup

Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон

(1908—1982)

Ислом дини пешвоси, воиз, илоҳиёт олими, шайхул-ислом. Марказий Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси (САДУМ) иккинчи раиси. Беш республика муфтийси (1957-1982)

Тошкент шаҳрида масжид имом-хатиби, қатағон (1935-1941) йилларда қувғинда бўлганлар, 1941 йил февралда диний сабоқ беришда айбланиб қамоққа олинган, октябрь ойида жиноятни очиш ҳаракатлари тўхтатилгани сабабли озодликка чиқадилар.

1943 йилда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний назорати (ЎОҚМДН)нинг ташкил этилишида оталарига ёрдамчи бўлиб, ташкилий масалалар ечимида фаол иштирок этганлар.

1943-1948 йилларда ЎОҚМДН маъсул қотиби, Ўзбекистон қозиси, 1948-1957 йилларда ЎОҚМДН раис ўринбосари, 1957-1982 йилларда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, муфтий, 1962-1982 йилларда собиқ Иттифоқ хукумати хузуридаги Динний Кенгашнинг мусулмон ташкилотларининг халқаро алоқалар бўлими раҳбари, 1955-1982 йилларда Жахон Тинчлик Кенгаши аъзоси, 1955-1982 й.й. Иттифоқ ва Ўзбекистон Тинчлик кўмиталари хайъат аъзоси, 1960-1982 й.й. Осиё ва Африка халқлари бирдамлик ташкилоти Совет қўмитасининг хайъат аъзоси, Иттифоқ ва Ўзбекистон Хориж давлатлар билан дўстона ва маданий алоқалар ўрнатиш ташкилоти хайъат аъзоси, Жаҳон масжидлар Кенгаши аъзоси. Иордания, Ливан, Марокаш, Сурия ва СССР давлатларининг Олий мукофотлари билан тақдирланганлар.

 

© 2019 - 2024 Babakhan Foundation Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

Verified by MonsterInsights