Babakhan Foundation

МУФТИЙ  БОБОХОНОВЛАРНИНГ  САФДОШЛАРИ, ҲАМФИКРЛАРИ, ҲАМКОРЛАРИ  ВА  ШОГИРДЛАРИ

Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний назоратининг 1943 йилда ташкил этилиши ташаббускори ҳамда унинг илк раиси ва беш республика муфтийси, минтақа уламоларнинг буюк устози бўлган ҳазрати шайх Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон.

Отасининг ёнида елкадош бўлиб 1943-1957 йилларда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний назоратида беш йил масъул котиб, тўққиз йил раис ўринбосари лавозимларда хизмат қилган, 1957-1982 йилларда иккинчи раис ва муфтий бўлган ҳазрати шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон.

Бобоси ва отасининг фаолиятини давомчиси, инглиз тили филологи,1962-1966 йилларда  Ал-Азҳар университетида араб филологиясидан таҳсил олган, собиқ Иттифоқ Фанлар академиясининг Шарқшунослик институтида аспирант бўлиб “Араб тилида иккиламчи рақамлар категорияси” мавзуида фан номзодлиги диссертациясини 1973 й. Москва шаҳрида ҳимоя қилган, 1966-1974 йилларда Иттифоқ Диний Кенгаши таркибида мусулмон ташкилотларининг халқаро алоқалар бўлимида катта референт лавозимида ишлаган, 1974-1982 йилларда Имом ал-Бухорий номли Тошкент Ислом институтининг бир йил проректори ва етти йил ректори бўлган Шамсиддинхон Бобохонов 1982 йил октябр ойида Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонларининг қурултойида учинчи раис ва муфтий этиб сайланиб 1989 йилнинг феврал ойигача фаолият юритган.  

Сбиқ Иттифоқда қатағон бошланган 1928 йилда масжид ва мадрасалар эскилик сарқити, хурофот ўчоғи деб ёпиб ташланган, диндорлар шўро хукумати душманларига айлантирилган, илмли, кўзга кўринган эшонлар, уламолар, қорилар турмага ташланган, кўплари қамоқда вафот этган, айримлари Сибирга сургун қилиниб у ерда отиб ташланган.

1942 йилда немис фашизмига қарши иккинчи фронт очиш олдида Совет хукуматига иттифоқчи бўлган АҚШ, Англия, Франция давлатлари раҳбарлари шартлар қўйишади. Шартлардан бири диндорларга диний эркинлик бериш эди. Шартларни қабул қилган Совет хукумати дин ва диндорларга нисбатан юмшоқ сиёсат қўллайди. 1942 йилнинг охирида Уфа шаҳрида Россия мусулмон-лари марказий бошқармаси тикланади. Бу хабар Тошкентга етиб келади. Минтақада диний марказ очиш таклифи билан Шайх Эшон Бобохон Ўзбекистон хукумати раҳбариятига мурожаат қиладилар.         1943 йилда Тошкент шаҳрида Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний назорати ташкил этилишига рухсат тегади.

1943 йил октябр ойининг 20 кунида Тошкентда ўтказилган мусулмонларнинг биринчи таъсис қурултойида Ўрта Осиё республикалари ва Қозоғистондан 160 делегат қатнашади. Улар ЎртаОсиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний назорати (ЎОҚМДН)нинг ҳайъат аъзоларини ҳамда тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш тўғрисида қарор қабул қиладилар.

ЎОҚМДН Ҳайъат аъзолари этиб сайландилар:

1. Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон – Ўзбекистон

2. Муродхўжа Солиҳий – Ўзбекистон

3. Зиёвуддинхон қори ибн Эшон Бобохон – Ўзбекистон

4. Мулло Солих Бобокалон – Тожикистон

5. Абдэлғаффар Шамсуддинов – Қозоғистон

6.ОлимхонТўраШокиров–Қирғизистон 

 7. Луқмон Турсунов – Қозоғистон

8. Камолиддин Шобдонов – Қирғизистон

9. Кина Эшон Хазаркулов – Туркманистон

10. Баширхон Тўра Исҳоқов – Тожикистон

11. Муҳаммад Шариф Тўғанбаев –Қозоғистон

ЎОҚМДН тафтиш комиссияси аъзолари этиб сайланди­лар:

1. Мулла Ориф Маҳмудов (Гулханий) – Ўзбекистон

2. Шайхий Сесонбоев – Туркманистон

3. Шокир қори Шайхул-Ислом – Қозоғистон

4. Самоуддин Муҳаммадий – Тожикистон

5. Шафоат ҳожи Халикназаров – Қирғизистон

Диний назоратнинг биринчи раиси этиб бир овоз­дан 85 ёшли Шайх Эшон Бобохон ибн Абдулмажид­хон сайландилар ва беш республиканинг муфтийси бўлдилар. Бу табаррук зотни Ўрта Осиё ва Қозоғистон минтақасида тузилган Ислом марказининг раисидек ўта масъулиятли вазифага ва ислом шариатида энг олий мартаба ҳисобланмиш муфтийлик лавозимига кўпчилик уламолар томонидан тавсия қилинишининг ўзиёқ Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхоннинг обрў- эътибори баландлиги, у зотнинг шахсиятларига берил­ган юксак баҳо эди. Дарҳақиқат, у зот нафақат олим, обид, фозил ва ихлос-эътиқодли бўлибгина қолмай, балки зоҳирий исломий билимларни чуқур эгалла­ган ва, шу билан бирга, ботиний илмлардан хабар­дор бўлиб, озчилик бандаларгагина насиб қиладиган таққаруби илоҳий мақомига эришган, пири муршидлик фазилатига мушарраф бўлган мўътабар инсон эдилар.

Шу кундан бошлаб шайх муфтий Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон раҳбарлигида ЎОҚМДН ҳайъат аъзолари динимизга фидойи хизмат қилишга тайёр диндорлар билан уламоларни Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Турманистон, Қирғизистон худудларидан тўплайдилар.

1944 йилда Махачкала шаҳрида Шимолий Кавказ мусулмонлари диний идораси, Боку шаҳрида Кавказорти мусулмонлари диний идораси ташкил этилади. Масжидлар очилишига рухсат берилади. Масжидлар ишини бошқарувчи диний сабоқ берувчи хизматчилар қолмаганлиги учун уларни тайёрлаш муаамоси юзага чиқади.

Ҳазрати шайх муфтий Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон таклифига мувофиқ Диний Кенгаш Иттифоқдаги тўрт диний идоралар рахбарлари Тошкентда учрашиб кадрлар тайёрлаш масаласини ҳал этиш бўйича таклиф киритишни топширади. Тошкентда Россия, Шимолий Кавказ, Кавказорти, Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идоралари раҳбарлари йиғилишади. Қайси  шаҳарда кадрлар тайёрлаш мумкин?,  деган масала мухокама этилади.

Йиғилганлар сукунат сақлагани учун, Шайх Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон Бухоро шаҳрида Мир Араб мадрасасида талабаларни ҳам ўқишига ҳам у ерда яшашига имкон мавжуд ҳамда Бухоро шаҳрида илмли домла уламолар борлиги жуда қўл келиши ҳақида ахборот бериб, ўша ерда кадрлар тайёрлаш мақсадга мувофиқ деб таклиф киритадилар. Учрашув иштирокчилари бир овоздан бу таклифни маъқуллашади ва собиқ Иттифоқ хукуматига мурожаат қабул қилишади. Дин уламоларининг мурожаати ижобий хал этилади. 1945 йилнинг октябрь ойида Иттифоқ Халқ Комиссарлари Советининг қарори эълон қилинади, кетидан бир ойдан сўнг Ўзбекистон Халқ Комиссарлари Советининг қарори чиқади.  Бухоро шаҳридаги Мир Араб мадрасаси қайта тикланади. Мадраса фаолиятининг юритишни,  таъмирлаш билан ташкилий ишларини ҳамда ўқув дастури тузишни Зиёвуддинхон қори бошқариб борадилар.

Мадраса ўқув дастури Иттифоқ Диний кенгашда мухокама этилади. Ўқув дастурида кўрсатилган диний фанлар соатлари қисқартирилиши Марказ ходимлари томонидан талаб қилинади, аммо Зиёвуддинхон қори талабалар бу фанларни тўлиқ билиши лозимлигини исботлаб берганлар, натижада ўқув дастури тасдиқланган.  Мадрасада ўқиш муддати тўққиз йил тасдиқланган, таҳсил муддати тўққиз ой бўлган, биринчи августдан биринчи майга қадар давом этиши кўзда тутилган. Талабалар иссиқ овқат ва ётоқхона билан таъминланган. Талабаларга 30 сўм миқдорида стипедия берилган. Ёзги таътил пайтида талабаларнинг уйларига бориб-келиш учун йўл чиптаси пули тўланган. Биринчи йилда мадрасага 30та талаба қабул қилинган.

1946 йилдан диний кадрлар тайёрлаш бошланган. 1951 йилда беш йиллик таълимдан сўнг биринчи 14 киши битирган, улар Иттифоқнинг турли худудларидаги масжидлар, диний идораларга хизматга юборилган. 1958 йилда тўққиз йиллик таълимдан сўнг иккинчи битирувчилар диний илмга эга бўлганлар.

Даҳрийлик сиёсати хукумронлик қилган давлатда динга хизмат қилиш жуда оғир бўлгани, ички ишлар, хавфсизлик ва маъмурий ташкилотлар томонидан дин хизматчиларига нисбатан салбий муносабатлар, айниқса қатағон йиллари диний ишлар билан шуғулланган уламолар Ички ишлар Халқ Комиссариати бўлим-ларига ўрнатилган вақтдан кечикмай ҳисобот беришга мажбур қилинган. Муқаддас динимизни нафақат диёримизда балки собиқ Иттифоқ худудида яшаган мусулмонлар орасида тарғиб қилиб, соф сақлаб қолган, 1943-1989 йилларда динни бошқариш тизимини тузиб уни ривожлантирилишида муфтийлик қилган  Бобохоновлар сулоласига сафдош, ҳамфикр, ҳамкор, шогирд бўлган Ўзбекистон ва хориждаги динимиз фидойиларига чуқур миннатдорлик ва ҳурмат билан қараб, уларнинг хотирасини ҳам абадийлаштиришга интилишимиз лозимдир.

1989 йилдан кейинги даврда ЎОҚМДБ, собиқ Иттифоқ парчалангандан кейин 1993 йилдан аввал Маварауннахр кейинчалик Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарлари бўлган ҳамда хозирги кунда ҳам раҳбар лавозимида фаолият юритаётган муфтий Бобохоновларнинг шогирдлари:

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф – 1989-1992 й.й.  ЎОҚМДБнинг  тўртинчи  раиси, муфтийси;

Мухторжон Абдуллаев – 1993-1997 й.й. Моварауннахр мусулмон-лари идораси раиси, муфтийси;

Абдурашид  Баҳромов – 1997-2006 й.й. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтийси;

Шайх Усмонхон Алимов – 2006-2021 й.й. август, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтийси;

Нуриддин домла Холиқназаров – 2021йил  19 октябрдан Ўзбекисон мусулмонлари идораси раиси, муфтий.

Шайх Исмоил Махдум Соттиев – 1957-1976 й.й. ЎОҚМДБ раисининг биринчи ўринбосари;

Шайх Юсуфхонтўра Шокиров 1975-1992 й.й. ЎОҚМДБ раиси ўринбосари, 1992-1997 й.й. Моварауннахр мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, 1997-2000 й.й. ЎМИ раисининг бош маслаҳатчиси;

Шайх Абдуғани Абдуллаев – 1975-1989 й.й. ЎОҚМДБ раиси ўринбосари; 1997-1999 й.й. ЎМИ раиси ўринбосари;

Шайх Абдулазиз Мансур1976-1980 й.й. Мир Араб мадрасаси мударриси, 1980-1981 й.й. Судан Умми Дурмон университетида таҳсил олади, 1982-1997 й.й. ЎОҚМДБ бўлим мудири ва нашриёт мудири. 1997-1998 й.й. Дин ишлари бўйича қўмитада бўлим мудири, 1998-2000 й.й. Ўзбекистон Президентининг Давлат маслаҳатчиси, 1999-2006 й.й. Тошкент Ислом университетининг проректори, 2006 йилдан Ўзбекистон  мусулмонлари  идораси  раиси  ўринбосари, 2021 йилдан Ўзбекистон мусулмонлари идораси фахрийлар кенгашининг раиси, “Муфтий Бобохоновлар жамғармаси”нинг Васийлар кенгаши раиси.

Муҳаммадбобур Йўлдошев (1956 йили 23 июнда Қирғизистонда  Ўш шаҳрида таваллуд топади. 1978-1982 й.й. Мир Араб мадрасасида ўқийди, 1982-1986 й.й. ТИИда таълим олади. 1986-1994 й.й. ЎОҚМДБда кейинчалик Моварауннахр мусулмонлари идорасида ишлайди, 1994-1995 й.й. Абулқосим ва Кўкалдош мадрасаларида бўлим мудири вазифасида ишлаган. 1996 йилдан бери Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси  ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитада диний таълим бўлими мудири бўлган кейин масжидлар билан ишлаш бўлимини бошқариб келмоқда.  

         Мир Араб мадрасасида 1946 йилдан бошлаб ҳамда Имом ал-Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти(ТИИ)да1971 йилдан бошлаб  Иттифоқдош  республикалардан  талабалар  таҳсил  олган.

1971-1989 йилларда Кавказорти, Шимолий Кавказ, Татаристон, Бошқирдистон, Доғистондан ТИИни битирувчилари рўйхати:

1971-1975 й.й. Пончаев Жафар, Бикмаев Абубакр, Аббасов Аҳмед;

1975-1979 й.й. Нигматуллин Нурмуҳаммад, Ильясов Ильяс;

1976-1980 й.й. Пириев наги, Гусейнов Сардор;

1977-1981 й.й. Юнкин Адельша, Дибердиев Аюб;

1978-1982 й.й. Микаилов Джабраил, Гасанов Сабир, Казыханов Абулайхон;  1980-1984 й.й. Набиюллин Юнус;

1982-1986 й.й. Батукаев Шамсуддин, Газабаев Чахит, Нагиев Фоиз, Шаров Исмар, Эльдарханов Тайфур;

1983-1987 й.й. Кадиров Аҳмат, Ибрагимов Ибрагим, Галиуллин Абдулла, Идрисов Умар, Чочаев Шарабуттин;

1984-1989 й.й. Кючуков Евгений, Дерменджиев Ардин Инджов, Мааров Шимар.

Муфтий Бобохоновларнинг шогирдлари, кейинчалик Иттифоқдош республикаларда устозларга сафдош, ҳамфикр, ҳамкор бўлган уламоларнинг айримлари ҳақида маълумотлар.

Россия Федерациясида:

Жафар Пончаев (1940 йилда Пенза вилоятида таваллуд топган.Татар миллатига мансуб. 1966-1975 йилларда Мир Араб мадрасасида ва  ТИИда таҳсил олган. Собиқ Иттифоқнинг Европа қисми ва Сибирь мусулмонлари диний идорасига котиб бўлиб ишга киради. 1977 йилда Ланинград ( Санкт-Петербург) жоме масжидига имом-хатиб этиб тайинланади. 1991 йилда Россия Федерациясининг шимолий-ғарбий қисми муҳтасиботин7инг муҳтасиби, 1994 йилда Россиянинг шимолий-ғарбий қисми ва Санкт-Петербулр мусулмонлари диний бошқармасининг раиси, муфтийси этиб сайланади. 2008 йилдан бошлаб Санкт-Петербург ислом институтининг ректори бўлиб ишлайди. 2012 йил 27 декабрда вафот этган.

Шайх Талгат Тожиддин (1948 йилда Қозон шаҳрида таваллуд топган. Хунар-техника билим юртида слесарлик касбини  эгаллаган. Маҳаллий масжид мутаваллисидан диний сбоқ олган. Собиқ Иттифоқнинг Европа қисми ва Сибирь мусулмонлари диний идораси йўлланмаси билан 1966-1973 йилларда Мир Араб мадрасасида таҳсил олади. Қозондаги Ал-Маржони жоме масжидида имом ноиби бўлиб хизмат қилади. 1974-1978 йилларда Ал-Азҳар университетида таҳсил олади, қайтганидан кейин Ал-Маржони масжидига имом-хатиб этиб тайинланади. 1980 йил 19 июнда собиқ Иттифоқнинг Европа қисми ва Сибирь мусулмонлари диний идораси раиси, муффтий этиб сайланади. 1996 йилда Россия мусулмонлари Марказий диний бошқармасининг Бош муфтийси этиб сайланган.

Умар Идрисов (1954 йилда Горький шаҳрида туғилган. Татар миллатига мансуб. 1980-1987 йилларда Мир Араб мадрасасида ҳамда ТИИда таҳсил олган. 1988 йилда Нижний Новгородда жоме масжиди қурулиши ташаббускори, шу масжиднинг имом-хатиби, 1993 йилдан Нижний Новгорд ва Нижегород вилояти мусулмонлар идораси раиси, муфтийси. Унинг ташаббуси билан 1994 йилда Моҳинур мадрасаси қурилиб ишга туширилди, 2001 йилда Тавба масжиди, 2005 йилда Х.Фаизханов номидаги Нижегород ислом институти, 2006 йилда Ислом маданияти маркази очилган. Имом Абу Ханифа фондининг президенти, 2007 йилда Муфтий Бабахановлар регионал  фондининг таъсисчиси, Халқаро Славян фанлари академиясининг профессори, Россиянигнг Европа қисми ва Сибирь мусулмонлари диний идораси раисининг ўринбосари.

Габдулла Галиуллин (1954 йилда Қозон шаҳрида туғилган. Касби чилангар. 1978-1987 йилларда Мир Араб мадрасаси билан ТИИда таҳсил олган. 1987-1992 йилларда Қозон шаҳридаги Маржоний, Нурулло масжидларида имомлик қилган. 1992-1998 йилларда Татаристоннинг биринчи муфтийси бўлган.

Жафар Бикмаев (1954 йилда Пенза вилоятининг Ўрта Елюзан қишлоғида туғилган. Собиқ Иттифоқнинг Ғарбий қисми ва Сибирь мусулмонлари диний бошқармаси йўлланмаси билан 1975 йилда Мир Араб мадрасасига ўқишга келади. 1982 йилда ўқишни тугатиб мадрасада ўқитувчилик қилади. 1989-1992 йилларда Марокашнинг Фос шаҳридаги ислом университетида таҳсил олган. Ростов вилояти мусулмонлари диний идораси раиси, Россия Бош муфтийси маслаҳатчиси вазифасини бажариб келмоқда.   

Гусман Исҳоқов (1957 йилда Қозон шаҳрида таваллуд топган. 1978-1982 йилларда Мир Араб мадрасасида таҳсил олади. Собиқ Иттифоқнинг Ғарбий қисми ва Сибирь мусулмонлари диний бошқармасининг масъул котиби вазифасига тайинланади. 1984-1985 йилларда Ливиядаги Ислом университетининг шариат факультетида таълим олади. 1985-1994 йилларда Октябрск шаҳридаги марказий масжид имом-хатиби ҳамда Нур ул-ислом мадрасаси ректори. 1994 йилдан Татаристон Республикаси муфтийининг биринчи ўринбосари, 1998 йилдан муфтийси.

Шайх Равиль Гайнутдин (1959 йил 25 августда Қозон шаҳрида татар оиласида таваллуд топган. Қозон телевидениясида ишлайди. 1979 йилда Мир Араб мадрасасига таҳсил олишга киради. Мадрасани битириб Қозондаги Нури Ислом номли жоме масжидига имом-хатиб этиб тайинланади. 1985-1987 йилларда Сибирь ва Уфа мусулмонлари диний идорасининг масъул котиби, Москва шаҳридаги жоме масжидларидан бирида имом-хатиб, 1988 йилда Москва шаҳар бош имом-хатиби бўлиб ишлайди. 1991 йидлан Москва ва Москва вилоятидаги Ислом марказига раислик қилади, 1994 йилдан Марказий Европа минтақасининг мусулмонлар диний идораси раиси, муфтиси этиб тайинланади. 1996 йил 1 июлдан Россия муфтийлар кенгашининг раиси, Москва Ислом университети профессори, Халқаро информатизация академияси аъзоси, Россия Президенти ҳузуридаги Диний бирлашмалар билан ўзаро ҳамкорлик кенгашининг аъзоси.

Озарбайжонда (Кавказорти):

Оллошукур Пошшазода (1949 йилнинг 26 августида Озарбайжоннинг Ленкоран тумани Жил қишлоғида таваллуд топган. 1968-1975 йилларда Мир Араб мадрасасида ҳамда ТИИда таҳсил олади. Муфтий Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон тавсиясига кўра Кавказ мусулмонлари идорасига масъул котиб ва раис ўринбосари вазифасига ишга олинади. 1985 йилдан Иорлания қироллиги Ислом академиясининг, 1988 йилдан Умумжаҳон Ислом конгресси маслаҳатчиларининг аъзоси. 1992 йилда Озарбайжон, Грузия, Доғистон, Ингушетия, Чеченистон давлатлари диний арбоблари томонидан Кавказ халқининг юқори диний маслаҳатчи раиси этиб сайланган.

Шимолий Кавказда:

Шайх Аҳмад Қодиров (1944 йилда Қозоғистоннинг Қарағанда шаҳрида туғилган. Бобоси ва отасидан диний таълим олади. Оиласи 1957 йилда Чеченистоннинг Центрой қишлоғига қайтади. 1968 йилда ўрта-махсус мактабни тугатади. Ўқув курсида комбайнчилик касбни эгаллайди. 1969-1980 йилларда Гудермесда шоличилик хўжалигида кейин Сибирда қурилиш ташкилотларида ишлайди. 1980 йилда Гудермес жоме масжиди йўлланмаси билан Мир Араб мадрасасига ўқишга киради, уни тамомлаб 1982-1987  йилларда ТИИда таҳсил олади. 1990 йилгача Гудермес жоме масжидида имом ноиби бўлиб ишлайди. 1990-1991 йилларда Оман Ислом университетида таҳсил олади. 1991-2003 йилларда Чеченистон Респуб-ликаси диний назоратида муфтий ўринбосари, муфтийси вазифасида ишлайди. 2003 йилда Чеченистон Республикаси Президенти этиб сайланади. 2004 йили 9 майда президентга қарши уюштирилган террористик ҳаракат оқибатида вафот этган, 10 май куни Центорой қишлоғида дафн этилган. 

Исмоил Бердиев (1954 йилда Қозоғистоннинг Сайрам туманида Оқсув қишлоғида туғилган. Карачай миллатига мансуб. 1982-1992 йилларда Мир Араб мадрасасида ҳамда ТИИда таҳсил олган. Карачаево-Черкесия мусулмонлар диний идораси раиси, 2003 йилдан муфтийси, Шимолий Кавказ мусулмонларининг мувофиқлаштирувчи маркази раиси. Россия Президенти ҳузуридаги Диний бирлашмалар билан ўзаро ҳамкорлик кенгашининг аъзоси.

Шарабуттин Чочаев (1960 йилда Кабардин-Болқар Республикасида Гунделен қишлоғида деҳқон оиласида туғилган. 1979-1987 йилларда Мир Араб мадрасасида ҳамда ТИИда таҳсил олади. Гунделен масжиддида имомлик қилади, 1992-1998 йилларда Кабардин-Болқар Республикаси мусулмонлари раиси ўринбосари, раиси бўлиб ишлайди. 1998 Ислом институтига раҳбар, 2007 йилдан буён Имом Абу Ханифа номидаги Шимолий Кавказ ислом университети ректори.

Шафиғ Пшихачёв (1962 йилда Кабардин-Болқар Республикаси Нижний Куркужин қишлоғида таваллуд топган. 1980-1987 йилларда Мир Араб мадрасасида таҳсил олган. 1987-1989 й..й. Шимолий Кавказ мусулмонлари диний Бошқармасининг Кабардин-Болқар Республикаси бўйича шариат қозиси бўлиб ишлайди. 1989-2002 й.й. Кабардин-Болкар Республикаси мусулмонлари диний бошқармаси раиси, муфтийси, 2002 йилдан Шимолий Кавказ мусулмонлари мувофиқлаштириш маркази раиси ўринбосари, 2011 йилдан шу марказнинг Москвадаги вакили.  

Тожикистонда:

Муҳаммад Солиҳ Бобокалон ўғли  Тожикистон қозиси Абдуллажон Калонов (Бухорода Ғуломжон Изомийдан хаттотлик сирларини ҳамда нота ёзишни ўрганган. Африка давлатларнинг бирида Тожикистон кунлари бўлиб ўтганда Имом Жаъфар Барзанжийнинг “Мавлид ан-набий” асарини нотага тушириб беради. Мусақачилар нотага қараб мавлуднинг мусиқасини чалганда, нотанинг бу қадар аниқ ёзилганидан ҳайрон қолган араблар ўрниларидан туриб қарсак чалиб юборишади.)

Дўстмуҳаммад Насриддинов (1928 йил 1 августда Тожикистон Республикасининг Хўжанд туманида таваллуд топган. 1953-1961 й.й. Мир Араб мадрасаси талабаси. Илмини камолга етказиш учун Муҳаммаджон Мавлавий (Ҳиндистоний), Сирожиддин Алилов (Лазгин домла), Алихонтўра Соғунийдан дарс олган. ТИИда ва Тошкентдаги Кўкалдош ўрта-махсус ислом билим юртларида узоқ йиллар давомида тафсир, ҳадис, ақоид, балоғат, наҳв ва сарфдан дарс берган. 2012 йил Хўжандда вафот этган.)

Ҳабибуллоҳ Солиҳ(1949 йилда Тожикистоннинг Вахш туманида туғилган. Бобоси Солиҳ Каримов Бухоро амирлигида хаттот котиблардан бўлган. 1968-1973 й.й.Мир Араб мадрасасида, 1973-1975 й.й.ТИИда таҳсил олади. 1975-1982 й.й. Ўрта Осиё ва Ўзбекистон обидаларини таъмирлаш ва лойиҳалаш илмий-тадқиқот институтида ишлаш кезларида маҳоратли хаттот ҳамда арабшунос-таъмирчи сифатида танилди. Бухоро, Самарқанд ва Тошкентдаги кўплаб масжид ва мадрасалардаги кошинкорлик ёзувлари унинг ижодидир. Шу билан бирга  1976-1982 й.й. ЎОҚМДБ кутубхонасида ва “Совет Шарқи мусулмонлари” журналида ишлайди. 1982-1987 й.й. Иордания Қироллиги университетида ўқийди. 1987-1989 й.й. ЎОҚМДБ кутубхонасида ишлайди. Истанбул, Лаҳор шаҳарларда ўтказилган хаттотлар фестивалларида совриндор ўринларни эгаллаган. “Парвин қалам” унвони соҳиби, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими”. 1999 йилдан бери ТИУда илмий ходим, ўқитувчи, университет манбалар хазинасида хаттот бўлиб ишлаб келмоқда.

Қирғизистонда:

Олимхон тўра Шокирхўжа ўғли (1882 йилда Баласоғун (хозирги Тўқмоқ) шаҳрида таваллуд топган, Макка шаҳрида мадрасада беш йил таҳсил олади, Мир Араб мадрасада етти йил ўқийди)  Қирғизистон қозиси

Шайх Юсуфхонтўра Шокиров (1926 йилда Қирғизистонда Тўқмоқ шаҳрида диндор оилада  таваллуд топган, 1948 йилда Мир Араб мадрасага ўқишга кириб 1955 йцилда битирган, сўнг Қохирада Ал-Азҳар университетни 1961 йилда битирган. 1962-1967 йилларда ТошДУнинг шарқ филологияси факультетининг сиртқи бўлимида таҳсил олган. Ўзбекистон ФА Абу Райхон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида “Ал-Азҳар университети – минг йиллик тарихга эга бўлган араб филологиясимаркази” мавзусидаги диссертация устида ишлаган. Араб, форс, турк,рус,инглиз тилларни пухта билади. 1975 йилда Москвада номзодлик диссертациясини ёқлаган.  Мир Араб мадрасаси ва ТИИда араб адабиёти, тафсир, ҳадис ва балоғат фанларидан дарс берган. 1975-1997 й.й. ЎОҚМДБ раис ўринбосари. Осиё ва Африка мамлакатлари ҳамкорлиги ташкилоти ва Тинчлик қўмитаси аъзоси сифатида кўплаб хорижий мамлакатларда хизмат сафарида бўлган.2000 йилда Тошкентда вафот этган. Жанозасини муфтий Абдурашид қори Баҳромов ўқиган.)

Омонуллоҳ Исмоилов (1926 йилда Кирғизистоннинг Ўш вилояти Ўзган туманида зиёли оилада таваллуд топган. Шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон тавсиясига кўра 1951-1955 йилларда Мир Араб мадрасасида 1956-1959 йилларда Тошкентдаги Бароқхон мадрасасида таҳсил олади. 1959-1966 йилда Ўзган туманида қурилиш, ёғ-мой корхонада ишлайди. 1967 йилда муфтий Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон хузурига келади. Омонуллоҳ қори  Чилонзор тумани “Новза” масжидига имом-хатиб этиб тайинланади. 1987-2002 йилларда масжид биноси қайтатдан қурилади унда номозхонлар учун замонавий талабларга  жавоб берадиган барча шароитлар яратилган. Омонуллоҳ қори 2010 йилда фахрий имомликка ўтказилган. У 2014 йил 28 октабрда вафот этган. Жанозасини муфтий Усмонхон Алимов ўқиган.

Низомиддин Холдоров (1929 йилда Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Правда қишлоғида таваллуд топган. Устози Алихонтўра Соғуний йўлидан тутиб 1953-1962 йилларда Мир Араб мадрасасида таҳсил олади.  ЎОҚМДБ йўлланмаси билан Андижон вилоятининг Қўрғонтепа тумани Қорасув шаҳридаги масжидга имом-хатиб бўлади. 1967 йилда Тошкент вилоятидаги Оққўрғон жоме масжидига имом-хатиб бўлади. ТИИ илк битирувчиларидан. Тошкент шаҳар Сирғали туманидаги “Нўғайқўрғон” жоме масжидида имом-хатиб бўлган. 1979 йилда вафот этган.

Кимсанбой Абдураҳмонов (1940 йилда Фарғона вилоятининг Янгиобод қишлоғида яшовчи қирғиз оиласида туғилган. 1959-1971 йилларда Мир Араб мадрасасини тугатган, орасида тўрт йил харбий хизматда бўлган. 1971-1976 йилларда “Совет Шарқи мусулмонлари” журналида ишлаган. 1976-1980 йилларда ЎОҚМДБ йўлланмаси билан Оман Ислом университетининг шариат факультетида таълим олади. Тошкентга қайтиб журналда хизматни давом этади ҳамда ТИИда дарс беради. 1982-1986 йилларда Мир Араб мадрасага мудир бўлади. 1987-1989 йилларда ЎОҚМДБ фатво бўлими мудири, 1990-1992 йилларда ЎОҚМДБнинг Қирғизистондаги вакили Қирғизистон қозиси бўлади. 1992 йилда унинг ташаббуси билан  Бишкекда мадраса очилади, шу мадраса 1993 йилда Ҳазрати Али номи билан ислом институтига айлантирилади. Кимсанбой Абдураҳмонов Қирғизистон қозиси даврида кўплаб масжидлар қурилади. 2004-2007 йилларда Бишлкек шаҳридаги Маҳмуд Қашғарий жоме масжидида ишлаган, 2008 йилдан бери Мусакан масжидида имом-хатиблик қилмоқда.

Қозоғистонда:

Абдулғаффор Шамсутдинов  (1884 йилда Усть-Каменогорскда туғилган. Қозон мадрасасида таълим олган, Қуръони каримни ёд олган. ЎОҚМДН ташкил этилишида фаол қатнашган, унинг Қозоғистондаги вакили,  Қозоғистон қозиси ҳамда Олмаота шаҳрининг бош имом-хатиби. 1953 йилда Олмаотада вафот этади.

Садуакас Гилманий, 1890 йилда Акмола вилоятида туғилган,            1952-1972 йилларда Қозоғистон қозиси, ЎОҚМДБ аъзоси

Хаким ҳожи Омаров Семипалатинск имом хатиби, 1949-1974 йилларда ЎОҚМДН тафтиш комиссияси раиси.

Шукурулла ҳожи Мухитдинов Чимкент вилояти бош имом хатиби

Ратбек Нисанбаев (1940 йилда Жанубий Қозоғистон вилоятининг Сариоғоч  туманида таваллуд топган. 1964-1979 йилларда Мир Араб мадрасасида, Бухоро Педагогика институтининг тарих факультетида, Ливия университетининг шариат ва ҳуқуқ факультетида таҳсил олган. Мактабда тарих фанидан дарс берган. 1990-1993 йилларда Чимкент вилояти сайлов округидан халқ депутати этиб сайланган. 1990 йилда Қозоғистон мусулмонлари диний идораси ташкил этилганида  идора раиси Бош муфтийси бўлиб 2000 йилга қадар ишлаган. Қуръони карим маъноларини қозоқ тилига таржимасини амалга оширган уламо, диний мавзуга оид китоблар муаллифи.  

Зоҳидхон Қодиров (1951 йилнинг 28 декабрида Чимкент вилояти, Сайрам туманидаги Самарқанд қишлоғида туғилган. 1969-1973 й.й.Мир Араб мадрасада, 1975-1979 й.й. ТИИда таҳсил олади. 1979-1982 й.й. Ливияда Триполи Ислом университетининг шариат факультетини битирган. 1982 йилда ТИИда ўқитувчи, 1987 йилда проректор, 1989 йилда ректор, 1990-1991 й.й.ЎОҚМДБ раиси ўринбосари, 1993 йилда ТИИ ректори. 1995-1995 й.й.Дин ишлари бўйича қўмитада халқаро бўлими мудири, 2001 йилдан Қувайт давлатининг Тошкентдаги элчихонасида таржимон бўлиб ишламоқда. 

Абдулла Жолдасов (1946 йилда Жанубий Қозоғистоннинг Янгиовул қишлоғида дунёга келган. 1966-1971 йилларда Мир Араб мадрасасида ўқийди, кейин 1975 йилгача ТИИда таҳсил олади. 1975-1988 йилларда Чимкент вилоятида Хинвет масжидида, Павлодар шаҳридаги Бижан масжидида, Урал шаҳридаги марказий масжидда имомлик қилган. 1989 йилда ТИИга ишга киради, “Совет Шарқи мусулмонлари” журналида масъул муҳаррир бўлиб ишлайди. 1992-2009 йилларда Халқаро Қозоқ-Араб университетида кафедра мудири, Олмаота Ислом университетида ректор лавозимларда ишлайди. “40 ҳадис қозоқча суйлайди”, “Араб диалектологияси”, “Қурбонлик дастурхони”, “Ҳозирги араб тили”, “Ислом ақидаси”, “Арабча-қозоқча сўзлик” каби китобларнинг муаллифи.

 Туркманистонда:

Кина эшон Хазаркулов   (1943 йилда Туркманистон қозиси)

Шайҳий Сесонбоев

Насрулло Ибодуллаев (1947 йилда Туркманистон Республикаси Ташовуз туманидаги Жомли Қалъа қишлоғида деҳқон оиласида  туғилган. 1970-1991 йилларда Мир Араб мадрасасида, Сурия ва Мисрдаги ислом университетларида илм олган. 1991-2003 йилларда Туркманистон муфтийси вазифасида ишлаган.

© 2019 - 2024 Babakhan Foundation Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

Verified by MonsterInsights