Муфтий Бобохоновлар хотирасига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди

Муфтий Бобохоновлар хотирасига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Муфтий Бобохоновлар – соғлом эътиқод ва бағрикенглик тарғиботчилари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбир Имом Бухорий, Имом Мотуридий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари ҳамда “Муфтий Бобохоновлар” жамғармаси ҳамкорлигида ташкил этилди. Шайх Зиёвуддинхон ҳазратларининг қизи Мухлиса ая Зиёвуддинова, “Муфтий Бобохоновлар” жамғармаси директори Жамолиддин Бобохонов, илмий-тадқиқот марказлари раҳбарияти ва илмий ходимлари, шунингдек, имом-хатиблар […]
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Муфтий Бобохоновлар – соғлом эътиқод ва бағрикенглик тарғиботчилари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбир Имом Бухорий, Имом Мотуридий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари ҳамда “Муфтий Бобохоновлар” жамғармаси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Шайх Зиёвуддинхон ҳазратларининг қизи Мухлиса ая Зиёвуддинова, “Муфтий Бобохоновлар” жамғармаси директори Жамолиддин Бобохонов, илмий-тадқиқот марказлари раҳбарияти ва илмий ходимлари, шунингдек, имом-хатиблар иштирок этган суҳбат қатнашчиларда катта таасурот қолдирди.
Давра суҳбатида сўзга чиққан Мухлиса ая Зиёвуддинова ва Жамолиддин Бобохонов тингловчиларга Бобохоновлар сулоласининг юртимиз диний-маънавий тараққиётида тутган ўрни, ижтимоий барқарорликни таъминлашга қўшган ҳиссаси, шунингдек, қалтис бир даврда диний соҳада кўрсатган улкан жасорати ҳамда матонати ҳақида маълумот бердилар.
Муфтий Бобохоновлар меросини чуқур ўрганиш, уни ёш авлодга етказиш ва жамиятда соғлом эътиқод ҳамда бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан эканига алоҳида урғу берилди.
Фоторепортаж
Тадбирдан фоторепортаж.








