Babakhan Foundation
Sec Bottom Mockup
Муфтийлар авлодлари учрашуви

Муфтийлар авлодлари учрашуви

Islom.uz портали жамоаси “Муфтий Бобохоновлар” Фондига ташриф буюрди. Фонд директори Жамолиддинхон Бобохонов Муҳаммад Айюбхон домла Ҳомидов, Исмоил домла Муҳаммад Содиқ ва меҳмонларни жамғарма фаолияти билан яқиндан таништирди. Учрашувда Фонд таъсисчиларидан Мухлисахон ая Зиёвуддинхон қизи, Фонд раисининг илмий ишлар бўйича ўринбосари Нозимхон Абидов, илмий ходимлар Мухторхон ва Муродхон Зиёвуддиновлар иштирок этди. Муфтийлар Шайх Эшон Бобохон, Шайх […]

Islom.uz портали жамоаси “Муфтий Бобохоновлар” Фондига ташриф буюрди. Фонд директори Жамолиддинхон Бобохонов Муҳаммад Айюбхон домла Ҳомидов, Исмоил домла Муҳаммад Содиқ ва меҳмонларни жамғарма фаолияти билан яқиндан таништирди.

Учрашувда Фонд таъсисчиларидан Мухлисахон ая Зиёвуддинхон қизи, Фонд раисининг илмий ишлар бўйича ўринбосари Нозимхон Абидов, илмий ходимлар Мухторхон ва Муродхон Зиёвуддиновлар иштирок этди.

Муфтийлар Шайх Эшон Бобохон, Шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон ва Шайх Шамсуддинхон Бобохоновнинг ибратли ҳаёт йўлларига назар ташлаб, устозларни ёдга олдилар.

Исмоил Муҳаммад Содиқ падари бузруквори Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг Муфтий Бобохоновлар билан устоз-шогирдлик ва издошлик алоқалари ҳақида сўзлади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон ва Шайх Шамсуддинхон Бобохоновга талабаликда ва кейинчалик меҳнат фаолиятида шогирд бўлиб, муфтийлик силсиласига мувофиқ юртимизда дин ривожи йўлида устозларига муносиб хизмат қилди.

Учрашувда улуғ муфтийларнинг авлодлари бугунги кунда ўзаро илмий-маданий йўналишларда ҳамкорликни янада кучайтириш, тажриба алмашишни йўлга қўйишни таъкидладилар.

Шунингдек, Шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон номидаги масжид қурилиши жараёнларининг бориши ҳақида архитектор мутахассислар билан маълумот алмашилди. Мирзо Улуғбек туманида қурилаётган ушбу масжид замонавий ва миллий меъморчилик услубларини ўзида мужассам этгани билан ажралиб туради.

Шундайн сўнг, Шайх Эшон Бобохон ва Шайх Зиёвуддинхон ҳазратлари қўним топган Қаффол Шоший мақбарасига келиб, бу ерда дафн қилинган уламолар, хусусан муфтийларимизнинг ҳақига Қуръони карим тиловати ва дуо қилинди.

Фоторепортаж

Тадбирдан фоторепортаж.

© 2019 - 2026 Babakhan Foundation Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.