Babakhan Foundation
Sec Bottom Mockup
“Муфтий Бобохоновлар” ва “Ярдем” Фондлари ўртасида меморандум имзоланди

“Муфтий Бобохоновлар” ва “Ярдем” Фондлари ўртасида меморандум имзоланди

“Муфтий Бобохоновлар” Фондига Россия Федерациясидаги “Ярдем” хайрия жамғармаси кузатув Кенгаши раиси Илдар Баязитов ва жамғарма Президенти Илғом Исмағилов бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. “Муфтий Бобохоновлар” ва “Ярдем” Фонди аъзолари иштирокида ўтган мулоқотда икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилиниб, алоқаларни юқори босқичга кўтариш мақсадида Меморандум имзоланди. Меҳмонлар Шайхонтоҳур туманидаги Эшон Бобохон жоме масжидига ҳам ташриф буюрдилар. Маълумот […]

“Муфтий Бобохоновлар” Фондига Россия Федерациясидаги “Ярдем” хайрия жамғармаси кузатув Кенгаши раиси Илдар Баязитов ва жамғарма Президенти Илғом Исмағилов бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

“Муфтий Бобохоновлар” ва “Ярдем” Фонди аъзолари иштирокида ўтган мулоқотда икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилиниб, алоқаларни юқори босқичга кўтариш мақсадида Меморандум имзоланди.

Меҳмонлар Шайхонтоҳур туманидаги Эшон Бобохон жоме масжидига ҳам ташриф буюрдилар.

Маълумот учун, Татаристон пойтахти Қозон шаҳридаги “Ярдем” умуммиллий хайрия жамғармаси 2007 йили расман рўйхатдан ўтказилган, бироқ жамғарманинг ижтимоий фаолияти бундан анча олдин бошланган. Бугунги кунда жамғарма ўндан ортиқ йўналишда лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.

Фоторепортаж

Тадбирдан фоторепортаж.

© 2019 - 2026 Babakhan Foundation Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.