Babakhan Foundation
Sec Bottom Mockup
Эътибор ва ихлос ифодаси: Президентимиздан ҳаж йўлланмаси

Эътибор ва ихлос ифодаси: Президентимиздан ҳаж йўлланмаси

Бугун юртимизда инсон қадрини улуғлаш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш ҳамда меҳр-оқибат тамойилларини мустаҳкам қарор топтириш йўлида кўплаб эзгу ишлар амалга оширилмоқда. Ана шундай хайрли ислоҳотларнинг амалий ифодаси сифатида Муфтий Бобохоновлар вакиласи Мухлисахон Зиёвуддинхон қизига Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2026 йилги Ҳаж сафари учун йўлланма тақдим қилинди. Тошкент шаҳар ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича […]

Бугун юртимизда инсон қадрини улуғлаш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш ҳамда меҳр-оқибат тамойилларини мустаҳкам қарор топтириш йўлида кўплаб эзгу ишлар амалга оширилмоқда.

Ана шундай хайрли ислоҳотларнинг амалий ифодаси сифатида Муфтий Бобохоновлар вакиласи Мухлисахон Зиёвуддинхон қизига Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2026 йилги Ҳаж сафари учун йўлланма тақдим қилинди.

Тошкент шаҳар ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари котибияти мудири Абдуманнон Каримов, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шаҳноза Султонова, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Эргашали домла Рустамов ва бир қатор жамоатчилик вакиллари Мухлисахон ая хонадонига ташриф буюриб йўлланмани топширдилар.

Мухлиса ая Давлатимиз раҳбарига ўз ташаккурларини билдириб, ҳақларига хайрли дуолар қилдилар.

“Президент ҳожилари” Мадина шаҳрида Масжиди Набавийда, Равзаи шарифда ибодат қилиб, Қубо, Қиблатайн масжидлари ва Уҳуд тоғини зиёрат қилдилар.

Аллоҳ таоло ушбу муборак сафарни хайрли ва баракали айласин, Ҳаж амалларини даргоҳида қабул қилсин! Сабабчи бўлганлардан Ўзи рози бўлсин!

Фоторепортаж

Тадбирдан фоторепортаж.

© 2019 - 2026 Babakhan Foundation Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.