Babakhan Foundation
Sec Bottom Mockup
Тошкентда I Халқаро ислом цивилизацияси форуми ўтказилди

Тошкентда I Халқаро ислом цивилизацияси форуми ўтказилди

Ислом цивилизацияси марказида “I Халқаро ислом цивилизацияси форуми: тинчлик, бағрикенглик ва илм-маърифат йўли” номли халқаро анжуман бўлиб ўтди. Анжуман Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан Ислом олами таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ICESCO) ҳамда қатор халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилди. Нуфузли форумда дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатидан келган 300 нафарга яқин мартабали меҳмонлар […]

Ислом цивилизацияси марказида “I Халқаро ислом цивилизацияси форуми: тинчлик, бағрикенглик ва илм-маърифат йўли” номли халқаро анжуман бўлиб ўтди.

Анжуман Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан Ислом олами таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ICESCO) ҳамда қатор халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Нуфузли форумда дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатидан келган 300 нафарга яқин мартабали меҳмонлар — давлат ва жамоат арбоблари, вазирлар, муфтийлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва етук уламолар иштирок этди.

Анжуманнинг тантанали очилиш маросимида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг форум иштирокчиларига йўллаган мурожаатини ўқиб эшиттирилди.

Давлатимиз раҳбарининг мурожаатида жумладан бундай дейилади:

“Юртимиз тарихида амалга оширилган, Биринчи ва Иккинчи Ренессанс деб ном олган буюк юксалиш даврларида эришилган ноёб илмий-маданий ютуқлар ҳозирги кунда ҳам инсониятни янги марралар сари руҳлантириб келмоқда. Бугунги кунда Янги Ўзбекистон жаҳон ҳамжамияти билан ҳамкорликда Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш йўлидан қатъият билан бормоқда.

 

© 2019 - 2026 Babakhan Foundation Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.