“Муфтий Бобохоновлар” Фонди вакиллари Самарқанддаги форумда иштирок этди

“Муфтий Бобохоновлар” Фонди вакиллари Самарқанддаги форумда иштирок этди
Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий мажмуасида давом этган I Халқаро ислом цивилизацияси форумида “Муфтий Бобохоновлар” Фонди директор ўринбосари Нозимхон Абидов ҳамда Фонд таъсисчиларидан Мухлисахон ая Зиёвуддинхон қизи иштирок этди. Форум анжуманида Мухлисахон ая Зиёвуддинхон қизи “Имом Бухорий мероси: мафкуравий синовлардан Янги Ўзбекистон тамаддунигача” мавзусида маъруза қилиб, Имом Бухорий меросининг бугунги кундаги илмий-маърифий аҳамияти, унинг Янги Ўзбекистон […]
Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий мажмуасида давом этган I Халқаро ислом цивилизацияси форумида “Муфтий Бобохоновлар” Фонди директор ўринбосари Нозимхон Абидов ҳамда Фонд таъсисчиларидан Мухлисахон ая Зиёвуддинхон қизи иштирок этди.
Форум анжуманида Мухлисахон ая Зиёвуддинхон қизи “Имом Бухорий мероси: мафкуравий синовлардан Янги Ўзбекистон тамаддунигача” мавзусида маъруза қилиб, Имом Бухорий меросининг бугунги кундаги илмий-маърифий аҳамияти, унинг Янги Ўзбекистон тараққиётида тутган ўрни ҳақида фикр-мулоҳазаларини баён қилди.
Шунингдек, Нозимхон Абидов Москва жоме масжиди имом-хатиби, тарих фанлари номзоди Ислом ҳазрат Зарипов билан учрашиб, диний-маърифий соҳадаги ҳамкорлик истиқболлари ва алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан мулоқот қилди.
Форум тадбирларидан сўнг иштирокчилар Самарқанднинг тунги манзарасида шаҳарнинг тарихий ва диққатга сазовор қадамжоларини зиёрат қилдилар.
Бу каби халқаро анжуманлар Ислом цивилизациясининг бой илмий-маънавий меросини кенг тарғиб этиш, халқлар ўртасидаги ҳамкорлик ва яқинликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.




