Babakhan Foundation
Sec Bottom Mockup
IRCICA ва “Муфтий Бобохоновлар” Фонди ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

IRCICA ва “Муфтий Бобохоновлар” Фонди ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Юртимизда ўтказилаётган I Халқаро ислом цивилизацияси форуми доирасида Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳузуридаги Ислом маданияти ва тарихини ўрганиш маркази (IRCICA) ҳамда “Муфтий Бобохоновлар” Фонди ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳужжатни IRCICA бош директори, профессор Маҳмуд Эрол Қилич ва “Муфтий Бобохоновлар” Фонди директори Жамолиддинхон Бобохонов имзоладилар. Меморандум икки муассаса ўртасида илмий-тадқиқот, маънавий-маърифий лойиҳаларни амалга ошириш, тарихий ва маданий […]

Юртимизда ўтказилаётган I Халқаро ислом цивилизацияси форуми доирасида Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳузуридаги Ислом маданияти ва тарихини ўрганиш маркази (IRCICA) ҳамда “Муфтий Бобохоновлар” Фонди ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ҳужжатни IRCICA бош директори, профессор Маҳмуд Эрол Қилич ва “Муфтий Бобохоновлар” Фонди директори Жамолиддинхон Бобохонов имзоладилар.

Меморандум икки муассаса ўртасида илмий-тадқиқот, маънавий-маърифий лойиҳаларни амалга ошириш, тарихий ва маданий меросни ўрганиш ҳамда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришни назарда тутади.

Маълумот учун, IRCICA 1979 йилда Ислом ҳамкорлик ташкилотининг биринчи маданий муассасаси сифатида ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда ИҲТга аъзо 57 давлат мазкур марказ фаолиятида иштирок этади.

© 2019 - 2026 Babakhan Foundation Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.