Хорижлик олимлар “Муфтий Бобохоновлар” Фонди фаолияти билан танишди

Хорижлик олимлар “Муфтий Бобохоновлар” Фонди фаолияти билан танишди
Юртимизда ўтказилган I Халқаро ислом цивилизацияси форуми доирасида нуфузли хорижий олимлар — АҚШ, Мэриленд штати Цивилизациялар мулоқоти ва ҳамкорлиги фонди раҳбари Муҳаммад Башар Арафат, Малайзия Ислом университети профессорлари Изҳом Ҳакимий ҳамда Шукрон ибн Абдураҳмон “Муфтий Бобохоновлар” Фондига ташриф буюрдилар. Ташриф давомида меҳмонларга Фонднинг асосий фаолият йўналишлари, амалга оширилаётган илмий-маърифий лойиҳалар ҳамда халқаро ҳамкорлик борасидаги ишлар […]
Юртимизда ўтказилган I Халқаро ислом цивилизацияси форуми доирасида нуфузли хорижий олимлар — АҚШ, Мэриленд штати Цивилизациялар мулоқоти ва ҳамкорлиги фонди раҳбари Муҳаммад Башар Арафат, Малайзия Ислом университети профессорлари Изҳом Ҳакимий ҳамда Шукрон ибн Абдураҳмон “Муфтий Бобохоновлар” Фондига ташриф буюрдилар.
Ташриф давомида меҳмонларга Фонднинг асосий фаолият йўналишлари, амалга оширилаётган илмий-маърифий лойиҳалар ҳамда халқаро ҳамкорлик борасидаги ишлар ҳақида маълумот берилди.
Фонд директорининг ўринбосари Нозимхон Абидов ва илмий ходим Мухторхон Зиёвуддинов меҳмонлар билан муассасалар ўртасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.



