“Ярдем” ва “Муфтий Бобохоновлар” жамғармалари: дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш сари

“Ярдем” ва “Муфтий Бобохоновлар” жамғармалари: дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш сари
“Муфтий Бобохоновлар” жамғармаси директори Жамолиддин Бобохонов бошчилигидаги делегация Қозон шаҳридаги “Ярдем” хайрия жамғармасига ташриф буюрди. “Ёрдам” жамғармаси кузатув Кенгаши раиси Илдар Баязитов ва жамғарма Президенти Илғом Исмағилов билан Жамолиддин Бобохонов кўп йиллик дўстона алоқаларга эга. Учрашув самимий муҳитда ўтди ва суҳбат давомида жамғармалар ўртасидаги ҳамкорлик фаолиятининг янги йўналишлари муҳокама қилинди. Шунингдек, имзоланган Меморандум доирасидаги лойиҳаларни амалга ошириш икки томон учун ҳам фойдали бўлиши таъкидланди.
“Муфтий Бобохоновлар” жамғармаси директори Жамолиддин Бобохонов бошчилигидаги делегация Россия Федерациясидаги “Ярдем” хайрия жамғармасига ташриф буюрди.
Татаристон пойтахти Қозон шаҳридаги “Ёрдам” жамғармаси кузатув Кенгаши раиси Илдар Баязитов ва жамғарма Президенти Илғом Исмағилов билан Жамолиддин Бобохонов кўп йиллик дўстона алоқаларга эга. Учрашув самимий муҳитда ўтди ва суҳбат давомида жамғармалар ўртасидаги ҳамкорлик фаолиятининг янги йўналишлари муҳокама қилинди. Шунингдек, имзоланган Меморандум доирасидаги лойиҳаларни амалга ошириш икки томон учун ҳам фойдали бўлиши таъкидланди.
Меҳмонлар ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган замонавий спорт инфратузилмаси ва жамғарманинг реабилитация маркази биноси билан яқиндан танишдилар.
Ташриф якунларида Жамолиддин Бобохонов муассасанинг қийин аҳволда қолган одамларга ёрдам беришга қаратилган фаолиятини шахсан кўриш имкониятига эга бўлгани учун ташкилотчиларга самимий миннатдорлик билдирди.
Қозон Кремли ва Қул Шариф масжиди каби шаҳарнинг диққатга сазовор масканаларига ҳам зиёратлар ташкил этилди.
“Ярдем” умуммиллий хайрия жамғармаси 2007 йили расман рўйхатдан ўтказилган, бироқ жамғарманинг ижтимоий фаолияти бундан анча олдин бошланган. Бугунги кунда жамғарма ўндан ортиқ йўналишда лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.
“Ярдем” ёрдам бериш маъносини англатиб, кўрсатиладиган ижтимоий кўмак фақат маълум миллат, дин ёки ёшга боғлиқ бўлмай, жамиятдаги барча муҳтожларга қаратилган.
Жамғарма:
- Ногиронлиги бор инсонлар реабилитацияси;
- “Оила бағрида” болалар уйи;
- Муоммоли аҳволдаги (масалан, салбий иллатларга қарамликка дучор бўлган) инсонларни даволаш;
- Муҳтожлар ва маҳкумларга ёрдам бериш;
- Исломий оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш;
- Ижтимоий хизматчилар ва фарзанд асраб олган ота-оналар учун мунтазам курслар ташкил этиш билан шуғулланади.
“Сулейман” масжиди 1999 йилда Қозон шаҳрининг Левченко қишлоғида қурилган. 2002 йилда ушбу масжидга имом-хатиб этиб Илдар ҳазрат Баязитов тайинланди. Жамғарманинг илк фаолияти шу масжидда бошланиб, Илдар ҳазратнинг раҳбарлигида маърифий ва хайрия ишлари йўлга қўйилди. Масжид ҳудудида Қуръон курслари, “Ислом инфо” газетаси нашри, кўзи ожизлар учун реабилитация маркази, Брайль алифбосидаги Қуръон мусҳафлари нашри, болалар учун ёзги оромгоҳлар ва ислом асосларини ўргатадиган ўқув курси ташкил этилди. Шу билан масжид Ислом маърифий марказига айланди.
Фоторепортаж
Тадбирдан фоторепортаж.




