Янги ҳамкорлик

Янги ҳамкорлик
2023 йил 21 декабрь куни Муфтий Бобохоновлар жамғармасида Тошкент ва Ўзбекистон епархияси ишчи гуруҳи вакиллари — игумен Нектарий ота (Блинов), иеромонах Михаил ота (Столяров) ҳамда «Россотрудничество» вакили, тарихий клуб раҳбари, тарих фанлари номзоди Василий Онуфриевич Костецкий билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил декабрдаги чиқишлари доирасида аҳолини маънавий тарбиялаш, конфессиялараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар Жамғарма ва Епархиянинг «Ўзингни англаб, ахлоқ билан иш тут» («Познав себя, поступай нравственно») китобини 2024 йилнинг биринчи ярмида нашрга тайёрлаш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.
Суратда (ўнгдан чапга): иеромонах Михаил ота (Столяров), игумен Нектарий ота (Блинов), Жамғарма раҳбари Ж.Ш. Бобохонов, китоб муҳаррири В.О. Костецкий, китоб муаллифи-тузувчиси — Жамғарма маслаҳатчиси Амирсаидхон Усмонхўжаев ҳамда Жамғарманинг етакчи мутахассиси М. Зиёвуддинов.
Фоторепортаж
Тадбирдан фоторепортаж.


