Ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Ҳамкорлик меморандуми имзоланди
17 январь куни “Муфтий Бобохоновлар” жамғармаси ҳамда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.
Бугун, 17 январь куни “Муфтий Бобохоновлар” ҳамда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.
Муфтий Бобохоновлар сулоласининг ҳаётлари давомида жамлаган ёзма ва босма китоблари, тарихий ҳужжат ва фотосуратлар Марказ кутубхонаси ва музейи фондига беғараз тақдим этилганини аввал хабар берган эдик.
Бугун имзоланган меморандум мазмунига кўра, “Муфтий Бобохоновлар” жамоатчилик фонди, Ислом цивилизацияси маркази ва Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг “IRCIСA” – Ислом тарихи, санъати ва маданияти тадқиқот маркази Бобохоновларга тегишли илмий манбаларнинг изоҳли фиҳристини яратадилар.
Меморандум бандлари ижроси бўйича махсус илмий-ижодий гуруҳ тузилди.
Фоторепортаж
Тадбирдан фоторепортаж.