Babakhan Foundation
Sec Bottom Mockup
“Муфтий Бобохоновлар” фонди танлов ғолиби бўлди

“Муфтий Бобохоновлар” фонди танлов ғолиби бўлди

Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармасида Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш бўйича Ягона электрон платформани расмий ишга тушириш маросими бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати аъзолари, Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат-нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси аъзолари, Жамоат фонди раҳбарияти ва Халқаро пресс клуб ижрочи директори […]

Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармасида Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш бўйича Ягона электрон платформани расмий ишга тушириш маросими бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати аъзолари, Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат-нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси аъзолари, Жамоат фонди раҳбарияти ва Халқаро пресс клуб ижрочи директори иштирок этди.

Тадбирда “Муфтий Бобохоновлар” фонди директор ўринбосари Нозимхон Обидов ва фонд ходими Мухторхон Зиёвуддинов ҳам қатнашди.

2024 йилда давлат гранти ва давлат ижтимоий буюртмаси танловида ғолиби бўлган “Муфтий Бобохоновлар” фондига тақдим қилинган сертификатни Н.Обидов қабул қилиб олди.

Фоторепортаж

Тадбирдан фоторепортаж.

© 2019 - 2026 Babakhan Foundation Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.