Babakhan Foundation
Sec Bottom Mockup
“Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусидаги халқаро конференция

“Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусидаги халқаро конференция

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 19 сентябрда бўлиб ўтган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида билдирган ташаббуси ўлароқ, жорий йилнинг 15-16 октябрь кунлари Тошкент ва Хива шаҳарларида “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида нуфузли халқаро конференция бўлиб ўтмоқда. Президент маслаҳатчиси Хайриддин Султонов конференция иштирокчиларига Давлатимиз раҳбарининг табригини ўқиб эшиттирди. Табрикда, сўнгги 7 йилда юртимизда […]

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 19 сентябрда бўлиб ўтган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида билдирган ташаббуси ўлароқ, жорий йилнинг 15-16 октябрь кунлари Тошкент ва Хива шаҳарларида “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида нуфузли халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.

Президент маслаҳатчиси Хайриддин Султонов конференция иштирокчиларига Давлатимиз раҳбарининг табригини ўқиб эшиттирди.

Табрикда, сўнгги 7 йилда юртимизда диний-маърифий соҳада улкан ислоҳотлар олиб борилгани, халқаро илмий марказлар ташкил этилгани, кўплаб алломаларимизнинг китоблари нашр этилгани қайд этилди.

Ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини очиб беришга қаратилган илмий маърузалар ўқилди ва ташаббуслар анжуманда илгари сурилди.

Анжуманда “Муфтий Бобохоновлар” фонди вакиллари ҳам иштирок этди ва Фонд раҳбарияти муваффақиятли ўтаётган мазкур нуфузли халқаро конференция ташаббускорлари ва ташкилотчиларига самимий миннатдорчилигини билдиради.

Фоторепортаж

Тадбирдан фоторепортаж.

© 2019 - 2026 Babakhan Foundation Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.