Babakhan Foundation
Sec Bottom Mockup
IRCICA билан ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда

IRCICA билан ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда

Мухлисахон Зиёвуддинхон қизи ва “Муфтий Бобохоновлар” фонди директор ўринбосари Нозимхон Абидов IRCICA бош директори, профессор Маҳмуд Эрол Қилич билан учрашди. IRCICA ва “Муфтий Бобохоновлар” фонди ўртасида фонд кутубхонаси қўлёзмаларини каталоглаштириш лойиҳаси бўйича имзоланган меморандум доирасидаги мазкур учрашувда режалаштирилган ишлар муҳокама қилинди ва томонлар икки муассаса ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш борасида фикр алмашдилар. IRCICA Ислом ҳамкорлик ташкилоти […]

Мухлисахон Зиёвуддинхон қизи ва “Муфтий Бобохоновлар” фонди директор ўринбосари Нозимхон Абидов IRCICA бош директори, профессор Маҳмуд Эрол Қилич билан учрашди.

IRCICA ва “Муфтий Бобохоновлар” фонди ўртасида фонд кутубхонаси қўлёзмаларини каталоглаштириш лойиҳаси бўйича имзоланган меморандум доирасидаги мазкур учрашувда режалаштирилган ишлар муҳокама қилинди ва томонлар икки муассаса ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш борасида фикр алмашдилар.

IRCICA Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳузуридаги Ислом маданияти ва тарихини ўрганиш марказ ҳисобланади. Марказ 1979 йилда ИҲТнинг биринчи маданий муассасаси сифатида ташкил этилган. ИҲТга аъзо 57 давлат ҳам IRCICA аъзоси ҳисобланади.

Манба: www.ircica.org

Фоторепортаж

Тадбирдан фоторепортаж.

© 2019 - 2026 Babakhan Foundation Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.