Babakhan Foundation
Sec Bottom Mockup

Шомий домла

Шайх Муҳаммад ибн Саид ибн Абдулвоҳид Шомий Тараблусий Шом диёрларида туғилган. Шарқий ва Марказий Туркистонга келиб, хусусан 1920 йилларда Тошкентдаги “Дегрез” ва “Кўмирчи” маҳаллаларида яшаган. Турк тилини яхши билган, мадрасаларда ҳадис ва Қуръон тафсиридан дарс берган.

20-йилларда Тошкентга келган Шайх Муҳаммад ибн Саид ибн Абдулвоҳид Шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохоннинг устози ҳисобланиб, у зотни Ўрта Осиё диёрларида Шомий домла деб аташар эди. Шомий домла раҳбарлигида буюк ватандошимиз Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий ҳазратларининг илмий меросини чуқур ўрганиш анъанаси қайтадан тиклана бошлади. Асосан «Ал-Жомеъ ас-Саҳиҳ» ҳадис тўплами ўрганилди. Шомий домла Имом Бухорийнинг шахсияти, илмга бўлган ҳиммати ва шижоатини тўлалигича ўз ўқувчиларига сингдира олди. Ҳадис илмини завқу шавқ билан ўрганаётган ёш Зиёвуддинхоннинг зеҳни ўткирлиги сабабли Имом Бухорий тўплаган ҳадисларни бошқалардан яхшироқ ўзлаштирди.

© 2019 - 2025 Babakhan Foundation Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.