ҚАФФОЛ ШОШИЙ МАҚБАРАСИ
Тошкент шаҳридаги меъморий ёдгорлик (16-аср); Ҳазрати Имом (Ҳастимом) номи билан машҳур бўлган имом Абу Бакр Муҳаммад ибн Али Исмоил Қаффол Шошийга атаб, Шайбонихонлар даврида қурилган, мақбара меъмор Ғулом Ҳусайн томонидан 1541—42 йилларда қурилган, чорси (25x26x5 см) пишиқ ғиштдан бунёд этилган. У асимметрик гумбазсимон мақбара – ҳонақодан иборат. Мақбара чоргоқтархли (13,3×12,5 м), катта хона ва унинг тўридаги сағанали хонадан иборат. Катта хона (6×6 м) нинг уч томони пештоқли, қўш қаватли гумбаз билан ёпилган. Бош пештоқ ва унинг 2 ёнидаги буржлари анъанавий усулда. Мақбара бурчакларида 2 ва 3 қаватли 8 ёқли ва тўртбурчак тарҳли ҳужралар бор. Эшик тепасидаги китобада мақбара қурилган сана, меъмор ва хаттотнинг номи ёзилган; пойгумбазидаги ёзувлар сақланмаган. Мақбаранинг тарзлари безаксиз, деразаларига панжаралар ишланган. Мақбара полига мавжли қилиб ғиштлар ётқизилган.
Ушбу ёдгорлик катта тарихий ва бадиий аҳамиятга эга бўлиб, Ҳазрати Имом мажмуи таркибига киради.
2007 йилда мақбара қайта таъмирланган.
Манзил: Зарқайнар кўчаси, Чорсу бозоридан шарқда, Ҳазрати Имом майдони яқинида
Қаффол Шоший мақбарасидаги битиклар маъносини биласизми?
Тошкент шаҳридаги “Қаффол Шоший мақбараси” ни ҳаммамиз яхши биламиз. Бу кўҳна иншоот ўзининг маҳобати ва безаклари билан алоҳида аҳамиятга эга.
Зиётчилар бинонинг пештоқларига, маҳобатли гумбазига ҳамда безакларига катта қизиқиш билан боқадилар. Мақбара ташқарисига хаттотлар томонидан битилган ёзувларни маъносини билишга ҳамма қизиқади.
Бинонинг энг юқориси яъни пештоқ қисмида сулс хатида Юнус сурасининг 62-64 оятлари битилган
أَلَا إِنَّ أَوْلِيَاءَ اللَّهِ لَا خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلَا هُمْ يَحْزَنُونَ (62) الَّذِينَ آمَنُوا وَكَانُوا يَتَّقُونَ (63) لَهُمُ الْبُشْرَى فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَفِي الْآخِرَةِ لَا تَبْدِيلَ لِكَلِمَاتِ اللَّهِ ذَلِكَ هُوَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ (64)
Маъноси:
Огоҳ бўлингизки, албатта, Аллоҳнинг валийлари (дўстлари)га хавф йўқдир ва улар ташвиш ҳам чекмаслар. Улар имон келтирган ва тақволи бўлганлардир. Уларга дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам башорат (хушхабар) бордир. Аллоҳнинг сўзларида ўзгартириш йўқдир. Ана шу ютуқдир.
Кириш эшиги тепасига эса тасма шаклида сулс хатида Оли Имрон сураси 69-97 оятлари ёзилган.
إِنَّ أَوَّلَ بَيْتٍ وُضِعَ لِلنَّاسِ لَلَّذِي بِبَكَّةَ مُبَارَكًا وَهُدًى لِلْعَالَمِينَ (96) فِيهِ آيَاتٌ بَيِّنَاتٌ مَقَامُ إِبْرَاهِيمَ وَمَنْ دَخَلَهُ كَانَ آمِنًا وَلِلَّهِ عَلَى النَّاسِ حِجُّ الْبَيْتِ مَنِ اسْتَطَاعَ إِلَيْهِ سَبِيلًا وَمَنْ كَفَرَ فَإِنَّ اللَّهَ غَنِيٌّ عَنِ الْعَالَمِينَ (97)
Маъноси:
“Албатта, одамлар (ибодати) учун қурилган биринчи Уй–Бакка (Макка)даги муборак ва оламлар учун ҳидоят (манбаи) бўлмиш (Каъба)дир. Унда аниқ аломатлар–“Мақоми Иброҳим” бордир. Унга (Каъбага) кирган киши омонда бўлур. Йўлга қодир бўлган одамлар зиммасида Аллоҳ учун Байтни хаж қилиш (фарзи) бордир. Кимда–ким (буни) инкор этса , бас, албатта, Аллоҳ оламлардан беҳожатдир.
930-егоды.
Мавзолей Каффаль аш-Шаши — самый древний мавзолей на территории Ташкента, в Узбекистане. Здание первой постройки мавзолея, которое датируется X веком, не сохранилось. В XVI веке, во время правления династии Шейбанидов, на месте разрушенной старой постройки был вновь возведен Мавзолей Каффаль аш-Шаши. Этот памятник представляет собой большую историческую и художественную ценность, и входит в ансамбль Хазрет Имам.
Фото из архива РГАКФД г. Красногорск