Нодир китоблар тадқиқоти.
Нодир китоблар тадқиқоти.
Муфтий Бобохоновлар кутубхонасидаги ноёб қўлёзма китобларни тадқиқ қилиш ишлари бошлаб юборилди.
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Маълумингизким ўтган йили кутубхонамиздаги боболаримиздан қолган ноёб китобларни Ислом цивилизацияси марказига топширгандик. Жамғармамиз ушбу марказ ва ИРСИКА ташкилоти билан ҳамкорликда 600дан зиёд нодир қўлёзма ва тошбосма китобларни тадқиқ қилишга келишиб олгандик. Унда китоб ва фотоальбомларни рақамлаштириб, каталогини тузиб, ҳар бирига алоҳида тавсифнома ёзиб, якунида уч томдан иборат китоб-каталог чиқарилиши режалаштирилган. Марказ томонидан Абдушакур ака бошчиликларида ишчи гуруҳ жамғармамизда тадқиқот ишларини бошлаб юборишган. Ўрганишлар натижасида китоблар орасида Ислом оламида машҳур олимларнинг ақида, фиқҳ, тафсир ва бошқа фанларга оид ноёб асарлар борлиги маълум бўлди. Манбаларни ўрганишда малакали устоз Шайх Абдулазиз Мансур ҳам ишчи гуруҳга таклиф қилинганлар. Бу ҳаракатлар келажакда халқимизга, ёшларга илм олишда фойдали ахборотнома бўлади Инша Аллоҳ. Ушбу ҳайли ишларимизни яратган Олим ва Ҳаким зот – Аллоҳим ўзи қўллашини сўраб қоламиз.
Фоторепортаж
Тадбирдан фоторепортаж.