Babakhan Foundation
Sec Bottom Mockup
“Муфтий Бобохоновлар” жамғармаси мукофотлари танлов ғолибларига топширилди

“Муфтий Бобохоновлар” жамғармаси мукофотлари танлов ғолибларига топширилди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ва “Муфтий Бобохоновлар” жамғармаси ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандумга кўра талабалар ўртасида “Мозийдан таралган зиё!” мавзусида мақолалар танлови эълон қилинган эди.

Мақолалар танлови қуйидаги йўналишларида ўтказилди:

  • Муфтий Бобохоновлар сулоласининг Собиқ иттифоқ даврида халқлар ўртасида дўстлик ва тинчликни ўртанишга қўшган ҳиссаси;
  • Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идораси ташкил этилиш тарихи;
  • Муфтий Бобохоновлар сулоласи фаолияти;
  • Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идорасида халқаро алоқалар йўналишида олиб борилган ишлар;
  • Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идораси томонидан илмий-маърифий соҳада амалга оширилган ишлар;
  • Собиқ совет иттифоқи даврида диний таълим тизими;
  • Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идораси томонидан нашр этилган журналлар ва уларда шаръий масалаларнинг ёритилиши;
  • Собиқ Иттифоқ даврида турли диний лавозимларда фаолият юритган қозилар, мударрислар ва имом-хатиблар ҳаёти ва ижоди.

Танлов ҳайъати таркиби Ўзбекистон мусулмонлари идораси, ТИИ ва “Муфтий Бобохоновлар” жамғармаси вакилларидан тузилди.

Ҳайъат томонидан ғолиб деб топилган мақола эгалари “Муфтий Бобохоновлар” жамғармаси қимматбоҳо совғалар билан тақдирланади.

Ғолиблар 17 ноябрь – Халқаро талабалар кунида (International  Students’ Day)  эълон қилиниб, уларга диплом ва мукофотларни ЎМИ раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков ва “Муфтий Бобохоновлар” жамғармаси директори Жамолхон Бобохонов топширди.

1-ўрин: 1-курс талабаси Aкбарова Шахзодахон. “Собиқ иттифоқ даврида турли диний лавозимларда фаолият юритган қозилар, мударрислар ва имом-хатиблар ҳаёти ва ижоди” мавзусидаги мақола – 82 балл. 1-даражали диплом ва 5 миллон сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

2-ўрин: 4-курс талабаси Ходжаева Муниса. “Муфтий Шайх Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон ва Бобохоновларнинг халқ ва миллат учун қилган хизматлари” мавзусидаги мақола – 81 балл. 2-даражали диплом ва 3 миллон сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

 

3-ўрин: 4-курс талабаси Анварова Моҳигул. “Зиёвиддин ибн Эшон Бобохон-Тошкeнт ислом институти асосчиси” мавзуидаги мақола. – 80 балл. 3-даражали диплом ва 1 миллон сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

 

 

3-курс талабаси Мамадалиев Акбаржон. “Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлар идорасида халқаро алоқалар йўналишида олиб борилган ишлар” мавзусидаги мақола – 80 балл. 3-даражали диплом ва 1 миллон сўм пул мукофоти илан тақдирланди.

 

Фоторепортаж

Тадбирдан фоторепортаж.

© 2019 - 2024 Babakhan Foundation Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

Verified by MonsterInsights